Американинг Apple корпорацияси OLED-экранлар бозорида Жанубий Кореянинг Samsung компанияси монополиясига дуч келди. Энди корпорация ўзининг асосий рақибига iPhone 8 дисплейининг ҳар бири учун 120-130 доллардан тўлашига тўғри келади. 

Samsung компанияси OLED технологияси учун энг кўп патентга эга, деб ёзади appleinsider.com сайти KGI Securities таҳлилчиси Мин Чи Куонинг ҳисоботига асосланиб. 

iPhone 7 Plus учун суюқ кристалл экранларнинг ўзиёқ  Apple'га 45-55 долларга тушади.  

Bloomberg'да таъкидланишича, америкалик гаджет ишлаб чиқарувчиси келгусида бу борада LG билан ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда. Бироқ у компания OLED-панелларни ишлаб чиқаришга эндигина киришди. Мутахассисларга кўра, Apple Samsung монополиясини 2019 йилдан кейингина енгиши мумкин бўлади.