Австралиядаги Куринг-гай Чейс миллий парки бўйлаб сайр вақтида биолог ва сураткаш Юрген Отто 5 янги турдаги товус-ўргимчакларни кашф қилишга муваффақ бўлди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди. 

Юрген Оттонинг ёрқин рангли ўргимчак билан биринчи танишуви 9 йил аввал Сиднейда рўй берганди.

"Мен ноёб ўргимчакка дуч келдим ва уни суратга олдим, кейин уйга келиб, компьютерда уни яхшилаб кўздан кечиришга киришдим. Тушунмай қолдим. Интернетда ўргимчакнинг бу тури ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ эди".

Юрген Отто

Оттонинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Maratus оиласига мансуб рўйхатдан ўтган товус-ўргимчакларнинг Австралия ҳудудидан топилган 48 тури мавжуд. Бундан ташқари, кўплаб бошқа турдаги ўргимчаклар ҳам тасдиқдан ўтиши кутилмоқда. 

Фото: Life.ru

Маълумотларга кўра, фақат нар ўргимчаклар товус патини ёдга солувчи ёрқин кўриниш олган. 

Фото: Life.ru

"Нар ўргимчакнинг нақш ва ранглари шу қадар хилма-хилки, бири иккинчисини такрорламайди. Уларни осонлик билан ажратиш мумкин".

Фото: Life.ru
Фото: Life.ru

Юнгер Отто

Фото: Life.ru
Фото: Life.ru

"Агар табиатнинг бу мўъжизасига дуч келсангиз, қўрқманг. У кичкинагина ва хавфсиз. Энг асосийси - уни эзиб юбормаслик". 

Юнгер Отто

Фото: Life.ru

Биологнинг маълум қилишича, агар нар ўргимчак урғочи ўргимчакда ижобий таассурот уйғота олмаса, у ҳолда осонликча унинг тушлигига айланиши мумкин.