«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави Симонс Инстаграмда 500 минг обуначига эга бўлди. Marca хабарига кўра, бу кўрсаткичи билан 14 ёшли бу футболчи Боян Кркич, Хесус Навас, Хоакин, Лукас Перес ва Икер Муниаин каби таниқли испаниялик футболчиларни ортда қолдирган.

Нидерландиялик футболчининг ижтимоий тармоқдаги аккаунти 2015 йили очилганди. Кўп вақт ўтмасдан инстаграмда уни махсус экспертлар пиар қила бошлашди. Июль ойида Симонснинг обуначилари сони 300 минг киши эди, августда бу рақам 400 мингга етди.

Эътиборли жиҳати, Симонснинг агенти Мино Райола ҳисобланади.

У «Барселона» сафида тўртинчи марта ўсмирлар учун «Олтин тўп»га эга чиқди.