Брюсселда кеча бўлиб ўтган йиғилишда Европа иттифоқининг 28 иштирокчи давлати Россия фуқароларига ва баъзи юридик ташкилотларига қарши киритилган шахсий санкцияларни узайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Бу ҳақда Reuters манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қарор Украинадаги вазият туфайли қабул қилинган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, рўйхатдаги шахслар таркиби ўзгариши мумкин, сабаби улардан тўрт нафари вафот этган.

Агентлик маълумотларига кўра, санкция рўйхати ҳаракати кейинги йилнинг март ойи ўрталарига қадар узайтирилади.

Аввалроқ Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталганди.