Франция 2040 йилга келиб газ ва нефть қазиб олишдан воз кечишни режалаштирмоқда. Франция экологик ўзгаришлар вазири Никола Юло бошчилигида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси мамлакатнинг қитъа қисмида конларни ўзлаштириш учун лицензия беришни тўхтатиш ва амалдаги лицензияларни аста-секин бекор қилиб боришни назарда тутади.

Франция нефть саноати иттифоқи раҳбари Франсис Дюсе қарорни сиёсий ва рамзий, деб атаган.

Экологик ташкилотлар қонун лойиҳасидан қониқиш ҳосил қилишганини билдиришди.

Франциянинг қитъа ҳудудида қазиб олинувчи нефтнинг ҳажми 815 минг тонна бўлиб, у мамлакат эҳтиёжининг атиги 1 фоизини қоплайди.