Германия социал-демократик партияси етакчиси ва ГФР канцлери лавозимига номзод Мартин Шульцнинг маълум қилишича, Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини ҳаддан ташқари узоқ вақтдан бери эгаллаб турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Шульц журналистнинг Трамп Оқ уйда яна қанча ишлаши мумкин экани ҳақидаги саволига жавоб қайтариб, шундай деди: «Менинг фикримча, у ҳозирнинг ўзида лавозимида ҳаддан ташқари узоқ вақт давомида қолмоқда».

Шульц Қўшма Штатлар президенти ҳақида бир неча бор танқидий фикр билдириб, европаликларни Трампнинг сиёсий мантиғига бўйсунмасликка чақирган.

Аввалроқ АҚШнинг 15 та штати Трамп устидан судга шикоят қилгани хабар берилганди.