Испания қироллик футбол федерацияси ташкилот президенти Анхель Мария Вильярни истеъфога чиқишга чақирмоқда, деб хабар берди «Р-Спорт».

Коррупцияда гумонланаётган Вильяр, футбол фаолиятидан четлаштирилганди.

«Бугун ўз қароргоҳида йиғилган RFEF директорлар кенгаши федерация ва унинг органлари нормал ҳолатда ишлаётганини тасдиқлади, Хуан Луис Ларреа ўз лавозимида қўллаб-қувватланди.

Бироқ, директорлар кенгашига Вильяр билан учрашувда унга истеъфога чиқиш ҳақида мурожаат топширилгани ва тезроқ жавоб қайтариш ҳақида илтимос юборилгани ҳақида маълумот берилди. Бу янги президентлик сайловларини ўтказишга имконият беради», - дейилади RFEF расмий сайтидаги баёнотда.

Вильяр 2017 йилнинг 18 июль куни ўз ўғли Горка, шунингдек, RFEF вице-президенти, Тенерифе футбол федерацияси раҳбари Хуан Падрон ва минтақавий ташкилот котиби Рамон Эрнандес билан биргаликда коррупцияга қарши рейд вақтида қўлга олинганди.