КХДР ташқи иқтисодий ишлар вазири Ким Ён Женинг маълум қилишича, мамлакат АҚШ томонидан санкциялар ва босимга кучли чоралар билан жавоб қайтаради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«АҚШ бизнинг давлатнинг ҳозирги мақомини умуман эсидан чиқариши керак эмас. Биз атом ва водород бомбаларига эгамиз, шунингдек, қитъалараро баллистик ракеталаримиз бор», - деди вазир Шарқий иқтисодий форум вақтида журналистларга.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг КХДРга нисбатан ҳозирги сиёсати АҚШ ярим оролда уруш бошлаш мақсадида эканини англатади.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия КХДРнинг ядро мақомини тан олмаслиги ҳақида маълум қилганди.