Тақдирнинг биз учун йўллайдиган қийинчиликлари, аслида, бизнинг кучли бўлишимиз учундир. Биринчи уринишда университетга кира олмаганингиз ёки IELTS имтиҳонларидан хоҳлаган натижага эриша олмаганингиз – бу келаси сафар юқори натижаларга эришишингиз учун яна бир имкониятдир. Асосийси, руҳан тушкунликка тушмаслик, ўқиш ва изланишда давом этишдир.

Олий ўқув юртига кириш истагида бўлган абитуриентлар учун айни пайтда юртимизда 600 га яқин нодавлат таълим муассасаси фаолият юритмоқда. INSPIRING EDUCATION ўқув маркази ва марказ қошидаги STAGE PLUS  тил курслари ана шундай таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ёшларга таълим беришда ўзига хос дастур асосида билим бериб келмоқда. Нима учун икки номли марказлар, деган савол юзага келиши табиий. Бу ҳақида батафсил эса мақоламиз давомида билиб оласиз.

Ўқув маркази ўз фаолиятини бошлаганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ, лекин бу давр мобайнида ўзига яраша муваффақиятларга эришди. Жумладан, марказда таълим олган абитуриентлар бугун республика ва халқаро олий ўқув юртлари талабаларига айланишди.

Бизнинг марказ ходимлари турли ўқув муассасаларида катта илмий тажриба орттирган ўқитувчилардир. Уларнинг меҳнати самарасини ўқувчиларининг республика ва халқаро фан олимпиадаларида эришган юқори натижалари мисолида кўриш мумкин.

Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION
Фото: INSPIRING EDUCATION

Ўқув маркази қуйидаги курсларни таклиф этади:

  • Ўзбекистон ва халқаро олий ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар учун махсус дастур
  • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш
  • Математика, кимё, физика ва инглиз тили фанларидан республика ва халқаро олимпиадаларга мактаб ва лицей дастурларини чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш
Фото: INSPIRING EDUCATION

Абитуриентлар учун дастур

INSPIRING EDUCATION НТМнинг абитуриентлар учун мўлжалланган махсус ўқув дастури абитуриентларни Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлашга қаратилган. Ўқув жараёни ДТМ томонидан тасдиқланган ўқув дастури ва меъёрлари асосида олиб борилади. Абитуриентлар қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланадилар:

  • техника,
  • ижтимоий фанлар,
  • табиий фанлар.

Шунингдек, ўқув марказимиз Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети Тошкент филиали, Сингапур менежментни ривожлантириш университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали каби халқаро олий таълим муассасаларига ҳам сифатли тайёрлайди.

Қўшимча қулайликлар

Ўқувчиларнинг ўқув жараёнини ўзлаштириш мониторинги давлат стандартлари асосида олиб бориладиган тест синови натижаларига қараб белгилаб борилади ҳамда ҳар ойда ўтказиладиган тест синови натижалари ҳақида смс хабарлари ёки телефон қўнғироқлари орқали ота-оналар хабардор бўлишади.

Тест синовлари натижасига кўра, гуруҳда энг юқори балл тўплаган ўқувчига ойлик тўловнинг 10 фоиз миқдоридаги пул маблағи ўқув қуроллари ва қўлланмалари кўринишида (китоблар,ахборотномалар, дафтар ва ҳ.к) совға қилинади.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тайёрлаш

Ўрта мактаб ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тайёрлаш. Ўқув машғулотлари барча фанлар бўйича ҳафтада 3 марта 2 астрономик соатдан олиб борилади. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаган ҳолда шакллантирилади. Ўқувчилар бепул тарқатма материаллар билан таъминланади. 

Фото: INSPIRING EDUCATION

Фан олимпиадаларига тайёрлаш

Математика, кимё, физика ва инглиз тили фанларидан маҳаллий, республика ҳамда халқаро олимпиадаларга мактаб ва лицей дастурларини чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.

Ушбу ўқув курсларида қуйидагилар иштирок этишлари мумкин:

  • Ўрта мактабнинг 8 9-синф ўқувчилари
  • Академик лицей ва коллежларнинг 1- ва 2 босқич талабалари

Ўқув курсининг асосий мақсади ўқувчиларни танлаган фан бўйича фан олимпиадалари ва танловларга қатнашиш учун чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.

Марказ ичида марказ

Бундан ташқари марказимизда STAGE PLUS LANGUAGE LEARNING номи остида барча турдаги инглиз тили курслари таклиф этилади.  

Фото: INSPIRING EDUCATION

STAGE PLUS тил курсларида абитуриентларни B1 даражаси бўйича имтиҳонларга тайёрлаш учун дарслар олиб борилади.

Машғулотлар ҳафтада 3 марта 2 астрономик соатдан олиб борилади. Ўқув курслари хорижий дарсликлар ҳамда шу асосидаги аудио ва видео материаллар базаси асосида шакллантирилган. Ўқув материаллари, яъни дарслик ва аудио дисклар бепул берилади.

Инглиз тилидан халқаро IELTS, GMAT имтиҳонларига тайёрлаш

STAGE PLUS тил курслари IELTS дастури бўйича имтиҳонларга тайёрлашнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, сиз унда гуруҳ ёки якка тартибдаги тайёрланишни, узоқ муддатга мўлжалланган ёки, аксинча, қисқа муддатли тайёрлов тренингларини танлашингиз мумкин. Тайёрлов турлари ва унинг жадал суръатларда ўзлаштирилиши сизнинг танлаган вақтингиз ёки инглиз тилидан ўзингиз эга бўлган билим даражангизга боғлиқдир.

Аудитория

Ўқув марказимизда ўқув жараёни учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Марказ ўқув хоналари, кенг ва шинам маъруза аудиториялари билан таъминланган. Барча фанлардан ўқув дарсликлари ва қўлланмалари, хорижий тиллардаги бадиий адабиётлар, вақтли матбуот, чет тилини ўрганиш учун аудио ва видео материаллар ҳамда электрон дарсликлар-у қўлланмалар билан танишиш учун интернет тармоғига уланган кутубхона мавжуд.

Буларнинг барчаси ўз устингизда ишлаш ва мустақил таълим олишингиз учун яхши имконият яратади.

Фото: INSPIRING EDUCATION

Билим чегарасиздир ва уни эгаллаш учун барча имкониятларни қўллаш керак.

Хитой донишмандлигида айтилишича: «Ўқиш – оқимга қарши сузиш: тўхтаб қолдингми – у сени ортга суриб кетади». Эришилган натижалар билан чекланиб қолиш керак эмас. Ишонамизки, бизнинг берган билимларимиз ва сизнинг меҳнатсеварлигингиз орқали ўзингиз истаган натижага, албатта, эришасиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 24- «А» уй

INSPIRING EDUCATION ўқув маркази билан боғланиш:

 +99871 278 07 97;
 +99895 198 48 24;
 +99895 177 48 24;

STAGE PLUS LANGUAGE LEARNING CENTRE билан боғланиш:

+998 95 177-62-22
+998 90 327-76-70
+998 93 396-61-31

Telegram’даги каналлар:

@stageplus_english
@stageplus_ielts

Facebook: facebook.com/iedu.uz/

Реклама ҳуқуқи асосида