Қирғизистон махсус хизматлари ИШИД террорчилик гуруҳининг теракт содир этишга тайёргарлик кўрган аъзосини қўлга олдилар, деб хабар бермоқда «Интерфакс» мамлакат Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига асосан.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, 2 сентябрь куни 1998 йилда туғилган йигит қўлга олинган, у давлат тадбирлари вақтида теракт содир этишни режалаштирган.

Қўлга олинган шахснинг яшаш жойида ўтказилган тинтув вақтида портловчи қурилма қисмлари, шунингдек, экстремистик материаллар топилган.

Аввалроқ Guardian нашри ИШИД Лондонда теракт содир этиш учун BBC журналистини “ёллагани” ҳақида хабар берганди.