Август ойида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Даур-аз-Зордан Сурия шимолига ИШИДнинг 20 дан кўпроқ дала қўмондони ва уларга яқин жангариларни эвакуация қилган. Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлигига ҳарбий-дипломатик манба маълум қилди.

“Августнинг охирги ҳафталарида Сурия ҳукумат қўшинларининг Суриянинг шарқий қисмидаги муваффақиятли ҳаракатлари ортида АҚШ махсус хизматларига бўйсунувчи бир неча дала қўмондони Даур-аз-Зордан хавфсиз ҳудудларга кейинчалик уларнинг тажрибаларидан бошқа йўналишларда фойдаланиш учун олиб чиқиб кетилган. Жумладан, 26 августда Даур-аз-Зордан шимолда жойлашган Трайф аҳоли пункти яқинидаги ҳудуддан АҚШ вертолёти билан тунги вақт ИШИДнинг келиб чиқиши европалик икки нафар дала қўмондони оила аъзолари билан бирга олиб чиқиб кетилган”, деб айтди манба. 

Манба маълумотларига кўра, 28 августда Даур-аз-Зордан жанубдаги Албу-Лайл туманидан АҚШ вертолётлари билан ИШИДнинг 20 га яқин дала қўмондони ва уларга яқин жангарилар олиб чиқилган. 

“Таъкидлаш жоизки, америкаликлар деб ўз қўмондонларидан айрилган жангарилар кўпчилик ҳолатларда уюшган ҳаракатларни тўхтатиб, бошқа отрядларга қўшилиб ёки якка ҳолда қочганча ўз позицияларини ташлаб кетмоқдалар. Бу эса охир-оқибат Сурия ҳукумат қўшинларининг муваффақиятига янада кўпроқ ҳисса қўшмоқда”, деб айтган манба.