ИШИД террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Европа мамлакатларида янги ҳужумларни режалаштирмоқда, деб хабар берди The Telegraph курдлар разведкаси раҳбари Лохур Талабонийга асосан.

«Биз Ғарбга кўпроқ ҳужумлар рўй бериши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга эгамиз, улар оғир йўқотишларга учраган жангариларнинг жанговар руҳини кўтаришга қаратилган бўлади», - деди Талабоний.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Ироқ ҳудудида ёш экстремистлар гуруҳи пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат мамлакат ҳукумати радикал сиёсий ислоҳотлар ўтказмаса, юз бериши башорат қилинди.

Аввалроқ Қирғизистонда терактга тайёргарлик кўрган ИШИД аъзоси қўлга олингани хабар берилганди.