Англия Премьер Лигасида жорий мавсумдаги энг тезкор футболчилар руйхати эълон қилинди. Дастлабки турларда бу борада энг яхши кўрсаткичга эришган футболчилар орасида Кайл Уолкер 35.16 км/с тезлик билан биринчи ўринда бормоқда. У ёзда “Тоттенҳэм” клубида “Манчестер Сити”га ўтган эди. 

Қизиғи, бу кўрсаткич борасида иккинчи ўринни банд этган футболчи ҳам янги – Кике Фемения шу ёзда Испаниянинг “Алавес” клубидан “Уотфорд” таркибига келиб қўшилган.

Кучли ўнталикда “Уотфорд”, “Борнмут”, ҳамда “Манчестер Юнайтед” клубларидан 2 нафардан футболчи жой олган.

Фото: The Sun