Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия ва Мўғулистон президентларига Японияга дзюдо бўйича кўргазмали жангни ўтказиш учун ташриф буюриш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда «Р-Спорт».

«Ҳурматли хонимлар ва жаноблар, яхши биласизларки, президент Путин дзюдо бўйича қора белбоғ соҳиби, ҳамда мен президент Баттулга ҳам қора белбоғ эгаси эканини айтмоқчиман», - дея маълум қилди Абэ.

Шундан сўнг бош вазир залда ўтирган дзюдо бўйича олимпия чемпиони Ясухиро Ямаситага мурожаат қилган.

«Жаноб Ямасита, менда сизга таклиф бор. Сиз Япония дзюдо федерацияси орқали ҳозир мен гапирган қора белбоғ соҳиблари, икки президентни Японияга таклиф қилсангизчи? Шунда сиз президентлар билан кўргазмали жанглар ўтказишингиз мумкин бўларди. Нима деб ўйлайсиз? Бу қизиқ бўларди, тўғрими?», - деди Абэ.

«Менда қора белбоғ йўқ, ҳамда мен жароҳат олишни истамайман. Шунинг учун бу ажойиб жангларни четдан томоша қилмоқчиман», - дея қўшимча қилган Япония бош вазири.