Мадриднинг «Реал» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду  Ferrari F12 TDF эгасига айланди. Футболчи шахсий гаражи яна бир машинага кўпайгани ҳақида ўз «инстаграмида» маълум қилиб, автомобиль фонида тушган фотосуратини эълон қилди ҳамда «Етиб келди!» дея ёзди. 

Ferrari F12 TDF’нинг техник жиҳатларига келадиган бўлсак, двигатель қуввати 780 от кучига тенг. Максимал тезлик – соатига 340 километр. Спорткар 2,9 сонияда соатига 100 километр тезликка чиқади. Бу модель саноқли миқдорда чиқарилган бўлиб, унинг бошланғич нархи – тахминан 550 минг доллар.