LG компанияси тенденция яратмоқда ҳамда ошхона маиший техникаси глобал бозорини шакллантирмоқда

Унча ҳам кўп кишилар оддий музлатгич уй шароитини ўзгартирган буюмга айланди, деб айта олишмайди. Бироқ сўнгги 60 йил давомида музлатгичлар ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалар маҳсулотларни сақлаш учун оддий ошхона буюмини кўп функционал, эргономик ва экологик қурилмага айлантирди. Истеъмолчилар технологиялар ривожи билан музлатгичларга янада юқори талаблар қўймоқда, ҳамда ишлаб чиқарувчилар бунга мос келиш учун максимал қулайлик, ихчамлик ва моделлар ҳамёнбоплиги учун ҳаракат қилишмоқда.

Техника истеъмолчилар талабларига жавобан яхшиланмоқда, бироқ тенденцияларни башорат қилиш ва харидорларни ҳайратлантирувчи технологиялар яратишга қодир ишлаб чиқарувчилар етакчига айланади. LG Electronics компания обрўсини тасдиқлашда давом этмоқда, у технологиялар чегарасини кенгайтириш ва чақириқлар билан чиқишдан қўрқмайди. Ўз истеъмолчилари учун максимал қулайлик яратишга бўлган интилиш илғор музлатгичлар моделлари, жумладан Home Bar ва InstaView Door-in-Door’да®¹ да ўз аксини топди. Улар инверторли чизиқли компрессор билан жиҳозланган бўлиб, бу энергосамарадорлик ва ишлаш хусусиятларини оширади.

Фото: LG

LG 1998 йилда компаниянинг янги ишланмаси - Home Bar’ни тақдим этди. Унда маҳсулотларни сақлаш бир вақтнинг ўзиа ҳам қулай, ҳам самарали бўлди. Фойдаланувчилар бўлимларга бўлинган бўшлиққа эга бўлишди, уни уй бари, қўшимча полка ёки ҳаттоки музлатгич сифатида қўллаш мумкин. Энди керакли ичимликни олиш учун музлатгичнинг асосий бўлимини очиш, сўнг уни қуйиш учун ошхона столига олиб бориш шарт эмас эди. Керакли полкани бир қадам ҳам қўймай суришнинг ўзи етарли. Қолган ичимлик ва газакларни эса сақлаш бўлимида қолдириш мумкин, уларни кейин осон ва тез олиш имкони бор.

Фото: LG

Home Bar технологияси муваффақияти туфайли, LG компанияси ўз харидорларини янада хурсанд қилиш ва ҳайратлантириш иштиёқида бошқа йўналишларни ўрганиб чиқди, улардаги ишланмалар ҳар кунлик ҳаётни янада қулайроқ қилади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, LG истеъмолчилари музлатгични бир кунда ўртача 79 марта очишади. Шу билан бирга, 10 респондентдан 4 таси музлатгичлари ичида нима бор эканини эслай олишмади. Якунда бу маҳсулотларнинг эскириши ва уларни ташлаш юборишга олиб келди. Тадқиқот натижалари LG ишлаб чиқарувчиларини илҳомлантирди, ҳамда 2010 йилда Door-in-Door® («Эшикда эшик») илғор музлатгичи тақдим этилди. У кўп фойдаланилаётган маҳсулотлар ва ичимликларни музлатгичнинг қўшимча эшигида жойлаштириш имконини беради. Шу тариқа, уларни асосий эшикни очмай ва совуқ ҳавони ташқарига чиқармай, осонлик билан олиш мумкин. Асосий эшик очилиши сонининг камайиши маҳсулотларга узоқ вақт янгидек туриш имконини беради. LG компанияси маҳсулотлар жойлаштириш учун янада кўпроқ қулайлик ва имкониятлар тақдим этиш мақсадида, бу йўналишда ишларни давом эттирди ва 2014 йилда қўш эшикли (Dual Door-in-Door®) музлатгични тақдим этди.

Фото: LG

Бугунги кунда энергосамарадорликни таъминлаш LG компанияси учун устувор аҳамиятга эга. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар йили эшикнинг ҳар бир очилишида совуқ ҳавонинг йўқотилиши натижасида 50-120 кВт/с электроэнергия сарфланади. Айнан шунинг учун LG компанияси 2016 йилда InstaView Door-in-Door® моделини ишлаб чиқди, у музлатгич ичида нима бор эканини уни очмай туриб кўриш имконини беради. Эшикнинг шаффоф юзасига икки марта тақиллатиш ички бўлинма чироғини фаоллаштиради ва ичкарида нима бор эканини аниқ кўриш имкони яратилади. Кишиларнинг янгиликка бўлган реакцияси компания раҳбарияти учун кутилмаган бўлди – харидорлар ҳар гал музлатгични дўкон ёки кўргазмада кўриб, уни тақиллатиб кўришдан ўзларини тия олишмади. InstaView Door-in-Door® модели муҳокамалар мавзусига айланди, у музлатгични оддий ишлатиш услубини бутунлай ўзгартирди: ичкарида нима бор эканини билиш учун эшикни очиш эҳтиёжидан тортиб, то эшик очилгунга қадар у ердаги маҳсулотларни кўришга қадар.

Фото: LG

Home Bar, Door-in-Door® ва InstaView Door-in-Door®¹ каби ошхона бўшлиғини шакллантирувчи технологияларнинг пайдо бўлиши, LG компаниясининг кейинги ишланмаларига катта қизиқиш уйғотади. LG кўп йиллар давомида музлатиш ускуналари жаҳон бозорида новатор ва таъсири баланд ўйинчи бўлгани ҳолда, эришилган муваффақиятда ҳеч қачон тўхтаб қолмаган. У истеъмолчилар кутганидан ҳам яхшироқ ва бутун дунё бўйлаб оилаларни ҳайратлантирадиган маиший техника яратишга ҳаракат қилмоқда. LG компанияси фойдаланувчилар эҳтиёжи ва қулайлигини биринчи ўринга қўйиб, ноёб ва инновацион ошхона маиший техникаси билан ҳайратга солишда давом этади.

# # #

 истеъмолчилар ўзларини қандай тутишларини ички тадқиқот қилиш натижалари бўйича

LG Electronics USA компанияси тадқиқотлари натижалари бўйича

Флорида Университетининг овқатланиш ва қишлоқ хўжалиги фанлари инстути,

goodhousekeeping.com/home/a19095/refrigerator-door-wastes-energy

Реклама ҳуқуқи асосида