Сергели туманида Сергели туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан автомашинадан ўғрилик қилган шахслар қўлга олинди.

Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Сергели туманида жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 18.30да, 1988 йилда туғилган, ишламайдиган, Навоий вилояти, Кармана тумани, Дехгарон қишлоғида яшовчи Н.О. ва 1991 йилда туғилган, ишламайдиган, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Наврўз қишлоғида яшовчи А.У.лар, Файзли кўчасида жойлашган "Шодлик" тўйхонаси олдида, 1981 йилда туғилган, хусусий тадбиркор, Сергели 8А-25-уйда яшовчи К.Ш. томонидан қаровсиз қолдирилган "Ласетти" русумли автоуловини калит танлаш йўли билан очиб, салонидан 930.000 сўм пулини ўғрилаб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, ушланди.

Далилий ашё сифатида 930.000 сўм пул олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Н.О. ва А.У.ларга нисбатан Сергели туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.