Исроил ҳарбий самолётлари Суриянинг Хама вилояти Масиаф шаҳридаги ҳарбий позицияларига зарба берди, деб хабар қилмоқда Reuters Сурия армияси баёнотига асосан.

Хабар қилинишича, авиазарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

Исроил армияси Суриядаги жанговар ҳаракатлар бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

Аввалроқ БМТ Сурия ҳукуматини зарин моддасини қўллаганликда айблаганди