Тошкент шаҳар Олмазор туман ИИБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бедарак йўқолган шахс топилди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 5 сентябрь куни соат 02:10 да Олмазор тумани ИИБга тушган хабарга кўра, 1939 й.т., Қорақамиш 1/4 даҳаси 20-уйда яшовчи М.С. 3 сентябрь куни соат 12:00 да, ўз уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган эди. 

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида, фуқаро М.С. Олмазор тумани ҳудудида аниқланди ва уйига қайтарилди.