Япониянинг Toyota автомобиллари ишлаб чиқарувчиси Camry гибрид седанининг "хайрлашув" версиясини намойиш қилди. Янги седан Commemorative Edition номини олди. Австралиядаги Toyota автомобилларини йиғувчи завод жорий йилнинг октябрь ойида ёпилади. "Версия" ахборот агентлиги шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди. 

Toyota Camry Commemorative Edition'нинг "хайрлашув" варианти чекланган, яъни 54 нусхада ишлаб чиқарилади. Компанияда маълум қилинишича, айнан 54 рақамининг танланиши бежиз эмас - бу Алтондаги 54 йил фаолият юритган корхонанинг ёши. 

Седанлар кумушранг кузов, қора рангли томга эга бўлди. Радиатор панжараси ва юкхона эшигида Toyota бренди эмблемаси кўк тус олди. Toyota Camry махсус Commemorative Edition версияси адаптив круиз-назорат, фавқулодда автоматик тормозлаш тизими, тачскрин ва навигаторли мультимедиа мажмуи, смартфон учун симсиз заряд тизими ва бошқа опциялар билан таъминланган.

Фото: Daily-Motor

Моделнинг "хайрлашув" модификацияси нархи 41 150 Австралия долларини ташкил қилади.