АҚШ президенти Дональд Трамп яқин олти ойда ҳукумат махсус дастур бекор қилингандан кейин депортация хавфи остида қолган ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларига нисбатан ҳеч қандай чора кўрмаслигига ваъда берди. 

"Олти ой ёрлиқ борасида ташвишда қолган барча кишилар (DACA) ҳеч нарсадан хавотир олмасалар ҳам бўлади - ҳеч қандай чора кўрилмайди", - деб ёзади Трамп ўз Twitter'ида. 

Ўтган сешанба куни Трамп амалдаги DACA ("Муҳожирларнинг фарзандларига нисбатан орқага сурилган чора-тадбирлар") дастурини бекор қилганди. Дастур собиқ давлат раҳбари Барак Обама фармонига мувофиқ таъсис этилган эди. У умумий ҳисобда 750 минг кишининг мамлакатда қолишига имкон бераётганди. Бу кишиларнинг аксариятида АҚШда ишлаш учун рухсатнома бор.