АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг оммавий нутқларида “Weʼll see” иборасини кўп қўллайди. Ушбу ибора инглизчадан “Кўрамиз” деб таржима қилинади. Associated Press ахборот агентлигининг маълум қилишича, Трамп бу иборани турли вазиятларда, мисол учун, ўзининг Шимолий Корея бўйича режаларини ифодалашда ёки “Ҳарви” довули оқибатларига изоҳ беришда қўллайди.

“Бу шу билан боғланганки, унинг сўзлари мавҳумдир. Ҳамма Трамп қандай чора кўриши ҳақида “фол очишига” тўғри келади”, деб айтди Трампнинг президентлик сайловларидаги собиқ маслаҳатчиси Сэм Нунберг.

Бошқа мутахассиснинг фикрича, бу ибора Трампга ўз сўзларига интрига қўшиш мақсадида айтилган.

Аввалроқ Трамп ижтимоий тармоқда инглиз тилида мавжуд бўлмаган “covfefe” сўзи билан хабар чоп этган. Трамп хато қилиб, тугалланмаган хабарни чоп этган дея тахмин қилинган, бироқ Трамп буни тан олмаган ва ўз микроблоги ўқувчиларига бу сўзнинг маъносини топишни таклиф қилган. Бу сўзнинг маъноси нимани англатиши ҳақида энг “ёрқин” изоҳлардан бирини Ҳиллари Клинтон берган. Унинг таъкидлашича, “covfefe” сўзи остида “русларга махфий хабар” яширинган бўлиши мумкин бўлган.