Аргентиналик теннисчи Хуан-Мартин дель Потро АҚШ Очиқ чемпионатининг чорак финалида швейцариялик Рожер Федерерни 7:5, 3:6, 7:6 (10:8), 6:4 ҳисоби билан мағлубиятга учратди. 

Эндиликда, аргентиналик спортчи финалга чиқиш учун испаниялик Рафаэль Надаль билан баҳслашади.

Теннис. Эркаклар. АҚШ Очиқ чемпионати. 1/4 финал
Р. Федерер (Швейцария) — Х. М. Дель Потро (Аргентина) — 5:7 6:3 6:7 4:6

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида эса чорак финалда аргентиналик Диего Себастьян Шварцманни енгган Пабло Каррено-Буста (Испания) ҳамда чорак финалда Сэм Куэрридан (АҚШ) устун келган жанубий африкалик Кевин Андерсон ўзаро баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 июль куни Федерер «Уимблдон»да ғолиб чиқиб, рекорд ўрнатганди.