Фото: fb.com/ Муҳиддин Юлдашев 

Қирғизистонинг Ўш шаҳрида Ravon Motors Osh автосалони очилди. Бу ҳақдаги фотохабарни Муҳиддин Йўлдошев Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган.

«Ўш шаҳрида «Ravon Motors Osh» автосалони очилди. Бу жуда қувонтиради. Ўзбек автомобиллари Қирғизистон бозорида эканигина эмас, Ўш шаҳрида янги автомобиль салони очилгани. Нархлар ҳам қиммат эмас», — дея ёзган у.

Бундан олдинроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик оқинга квартира ва машина совға қилгани ҳақида хабар берилганди.