Англия премьер-лигасининг август ойидаги энг яхши мураббий номи эълон қилинди. 

Унга кўра, ўтган мавсумда чемпионшипдан АПЛга йўлланма олган «Ҳаддерсфилд» клуби бош мураббийи Давид Вагнер дебют ойидаёқ рақибларини ортда қолдириб август ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. 

«Ҳаддерсфилд» август ойида 3та ўйин ўтказиб, 2та ғалаба ва 1та дурангга эришди. Жамоа 4та гол уриб ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади.

«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Англия Премьер-лигасининг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Сенегаллик форвард август ойида ўтказилган уч учрашувда майдонга тушиб, учта гол киритишга муваффақ бўлди.