БМТ раҳбарияти Мьянма қочқинларига ёрдам бериш мақсадида ташкилотнинг фавқулодда вазиятларга сарфлаш учун Марказий жамғармадан (CERF) 7 млн доллар маблағ ажратишга қарор қилди. 

Бу ҳақда БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Марк Лоукок маълум қилди.

«CERF — бу одамларга қаерда ва қачон зарур бўлишидан қатъиназар одамларга ёрдам беришнинг энг тезкор усулидир», — деган у. 

Лоукок сўзларига кўра, жамғарма қўшимча бошпаналар ва озиқ-овқат етказиб беради, шунингдек, оғир ҳолатдаги кишиларга тиббий ёрдам кўрсатади. 

Шу билан бирга, мьянмалик қочқинларнинг хавфсизлигини кафолатлаш ва уларга гуманитар ёрдамларнинг узлуксиз етказилишини таъминлашга чақирди.