Эроннинг олий етакчиси оятуллоҳ Али Ҳаменеий диний байрамлар муносабати билан 1166 маҳбусни афв этиши ва уларга нисбатан жазони юмшатишини эълон қилди. Бу ҳақда оятуллоҳнинг расмий сайтида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, Эрон мамлакат суд тизими раҳбари Содиқ Амоли Ларижаний Ҳаменеийга маҳбусларни афв этиш ва жазосини юмшатиш таклифини юборган. Оятуллоҳ Қурбон ҳайит ва шиа мусулмонлари томондан нишонланувчи Гадир Хум байрамлари муносабати билан бу таклифга розилигини берган.

Шиа мусулмонлар нишонлайдиган Гадир Хум байрами зулҳижжа ойининг 18 куни нишонланади. Бу байрамда Муҳаммад пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳоба сифатида ўз куёвлари Алини тайинлаганлари нишонланади. Жорий йилда бу байрам 9 сентябрга тўғри келмоқда.