Италиянинг беш карра чемпиони, аргентиналик футболчи Эстебан Камбьяссо спорт фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда La Nacion хабар бермоқда.

Нашрнинг хабар беришича, аргентиналик футбол билан боғлиқ фаолиятини тугатиш ниятида эмас ҳамда мураббий бўлишни режалаштирмоқда.

Камбьяссо Мадриднинг «Реал» футбол клуби мактаби тарбияланувчиси саналади. У Аргентинанинг «Индепендьенте» ҳамда «Ривер Плейт», Англиянинг «Лестер» ва Грециянинг «Олимпиакос» жамоаларида тўп сурган. Ўйинчи Италиянинг «Интер» клуби билан энг йирик муваффақиятларга эришган бўлиб, Италия чемпионатида беш марта, кубогида тўрт маротаба ва мамлакат суперкубогида уч бора зафар қучган. Шунингдек, 2009/10 йилги мавсумда ЕЧЛ ғолибига айланган.