Флорида губернатори Рик Скотт “Ирма” довулидан жабр кўрганларни жойлаштириш учун барча мактаблар, давлат муассасалари, коллеж ва университетларни ёпишга қарор қилди.  

“Мен штатдаги барча мактаблар, коллежлар, университетлар ва давлат муассасаларини жумадан душанбагача ёпишни буюраман”, деб айтган Скотт.

Унинг айтишича, “ҳар бир оила эвакуацияга тайёр туриши керак”.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп “Ирма” довули ҳудудига тушадиган барча аҳолини маҳаллий ва федерал ҳукумат кўрсатмаларига қулоқ солишга чақирганди.