Франция 2018 йилда мудофаа бюджетини 1,6 млрд еврога оширади, деб маълум қилди мамлакат бош вазири Эдуар Филипп.

Унинг айтишича, кейинги йил учун мудофаа харажатларининг ошиши охирги 6 йил ичидаги энг йириги бўлади.

“Бу 2019 ва 2020 йилда ҳам давом эттирилади, чунки биз яшаётган дунё хавфлидир”, деб айтган бош вазир. 

Июлда президент Эммануэл Макроннинг жорий йил учун мудофаа бюджетининг 850 млн еврога қисқартирилиши режаси бош штаб бошлиғи генерал Пьер де Вильенинг истеъфога чиқарилишига сабаб бўлган. Генерал Макроннинг бу таклифидан норозилигини билдирган.