«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг «Олмаота-Тошкент» HY-766 рейси парвози пайшанба куни самолётдаги носозлик туфайли кечиктирилди. Бу ҳақдаги хабар Facebook’даги «Потребитель.uz» гуруҳида пайдо бўлган.

Хабар қилинишича, 7 соатга чўзилган кечиктириш ҳолатига техник носозлик сабаб бўлган. Йўловчиларга кеча кечқурун янги борт юборилган. A320 лайнери йўловчиларни Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 2.30да олиб келган.

Парвози кечиктирилган самолёт носозлик бартараф этилгач пойтахт аэропортига қайтиб келди.

Аввалроқ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейси Бангкокдан Тошкентга уча олмагани хабар берилганди.