Мексика ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Корея элчиси Ким Хён Кини персона нон грата деб эълон қилди ва унга мамлакатни 72 соат ичида тарк этишни буюрди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди

Таъкидланишича, Мексика ташқи ишлар вазирлигининг бундай қарорига Шимолий Кореянинг яқиндаги ядровий синовлари сабаб бўлган. Вазирлик баёнотида бу чора Шимолий Кореянинг халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузувчи ҳамда Осиё ва бутун дунё учун хавф солувчи ядровий синовларини мутлақ қабул қилмасликни намоён қилиш деб айтилган.

Март ойида Малайзия Шимолий Корея элчиси Кан Чхолни персона нон грата деб эълон қилганди.