Оахака губернатори Алехандро Муратнинг маълум қилишича, Мексика қирғоқларида юз берган зилзила натижасида камида 26 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

8,2 магнитудали жуда кучли ер силкиниши 8 сентябрь куни эрталаб Пихихьяпан шаҳридан 96 километр жануби-шарқда юз берган. Зилзила ўчоғи 35 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда.

Аввалроқ зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етгани хабар берилганди.