Мексикада юз берган 8 магнитудали жуда кучли зилзила оқибатида беш киши ҳалок бўлди, уларнинг икки нафари ёш бола.

Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Таъкидланишича, болалар Табаско штатида ҳаётдан кўз юмган.

Itv.com’нинг хабар қилишича, Мексика жануби-шарқидаги Чьяпас штатида кучли вайронагарчиликлар рўй берган. Губернатор Мануэль Веласконинг сўзларига кўра, икки аёл деворнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган.

Зилзила маркази Тустла-Гутьеррес шаҳридан 200 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Аввалроқ Мексика қирғоқларида жуда кучли зилзила юз бергани, цунами хавфи эълон қилингани хабар берилганди.