Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университетига ректор этиб тайинланди. Бу маълумот Kun.uz нинг бир неча манбалари томонидан тасдиқланган.

У бу лавозимда Мамат Эшқулович Ҳайдаров ўрнини эгаллаган.

Ўз вақтида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарёдаги ишончли вакили бўлган Абдуқодир Тошқулов  Facebook’даги саҳифасида уюштирилган онлайн мулоқот давомида Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) кириш тест имтиҳонларида қайд этилган шубҳали «тасодифлар»га муносабат билдириб ўтганди.

Депутат «Нархоз»даги аҳвол бундан аввал ҳам шундай бўлгани, тест имтиҳонлари ислоҳ қилиниши ҳақида гапирганди.