АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг айтишича, мамлакат президенти Дональд Трамп унга давлат котиби лавозимини эгаллашни таклиф қилган, бироқ Жанубий Каролина штатининг ўша пайтдаги губернатори рад жавобини берган ҳамда Трампга бошқа номзодни топишни тавсия қилган. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

«Мен қачон ҳаммаси яхши амалга ошаётгани, қачон бу рўй бермаётганини яхши тушунаман. Шунчаки у бу лавозимга яхшироқ номзодни излаб кўриши мумкин экани ҳақида ўйлаб кўрдим», - деди у.

Ҳейлининг сўзларига кўра, Трамп билан бу суҳбатдан сўнг у Нью-Йоркдан Жанубий Каролинага келган. Орадан бироз вақт ўтиб, унга Оқ уй аппаратининг ўша пайтдаги раҳбари Райнс Прибус қўнғироқ қилган ва БМТдаги доимий вакил лавозимини эгаллашни таклиф этган. Ҳейли бир неча шартлар қўйган ҳолда бунга рози бўлган. Хусусан, у АҚШ ҳукумати ва Оқ уйнинг миллий хавфсизлик Кенгаши таркибига киришни хоҳлаган.

Бундан ташқари, у қарорларни қабул қилишда мустақил бўлишни ҳам истаган.

«Мен сояда қолиш ёки шунчаки нотиқ бўлишни хоҳламасдим. Мен ўзим ўйлаётган нарсани гапиришни истадим», - дея таъкидлаб ўтди у.

Аввалоқ Foreign Policy нашри Никки Ҳейли Рекс Тиллерсонни Давлат  департаменти раҳбари лавозимида алмаштириши мумкин экани ҳақида хабар берганди.