Грузия парламентининг собиқ спикери Нино Бурджанадзе мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилига қарши Тбилиси судида гувоҳлик берди. Бу ҳақда Sputnik Грузия хабар қилган.

«Бурджанадзе Грузиянинг учинчи президенти Михаил Саакашвилига қарши 2005 йилда парламент депутати Валерий Гелашвилини калтакланиш ҳолати бўйича гувоҳлик берди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Бурджанадзени гувоҳ сифатида сўроқ қилишган.

Унинг сўзларига кўра, Гелашвили билан у калтакланганидан сўнг учрашган ва «у оддий ҳолатда эмас, балки махсус амалиёт оқибатида дўппослагани аниқ бўлган».

Буджанадзенинг билдиришича, у ҳодисани Саакашвили билан ҳам муҳокама қилган. Грузия собиқ президенти бундай ҳолат рўй беришини аввалдан билганини инкор этмаган.

Михаил Саакашвили Грузияни 2013 йилнинг ноябрида тарк этган бўлиб, ўшандан бери ватанига қайтмаган. Собиқ президент давлат ичида қидирувга берилган.

Аввалроқ Нино Буржанадзе 2008 йилдаги урушни Саакашвили бошлаганини маълум қилганди.