Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида яшовчи аёлга Президент Шавкат Мирзиёев номидан 4 хонали уй бепул топширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи хабар бермоқда.

Ногирон фарзандини тарбиялаётган аёлга уй топшириш маросими тантана тусини олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чимбой ва Амударё туманларида имконияти чекланган аёлларга уй-жой топширилган эди.