Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов терма жамоаси таркибида янги юлдузлар етишиб чиқмаётгани борасида гапириб ўтди.

«Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар, умуман яхши футболчиларнинг етишиб чиқмаётгани асосий сабаб бу миллий чемпионатимиз. Чемпионатимиз савияси анча паст.

Келишилган ўйинлар жудаям кўп. Бу катта муаммо. Тасаввур қилинг: футболчи ўйин қандай тугашини билади — ютади ёки ютқазади. Бунақа пайтда ким ҳам бор кучи билан ўйнарди? Улар бор имкониятининг 20 фоизини ишлатиб ўйнаб қўяверади. Бундай футболчи эса халқаро майдонда ҳеч нарсага эриша олмайди. Ўйнаб кета олмайди», деган Аҳмедов GOL кўрсатувига берган интервьюсида.