8 сентябрь куни Тошкентда Milliy телеканали жамоаси томонидан ташкил этилаётган “O’zbegim” Миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтади.

Фестиваль доирасида 8 тоннага яқин рекорд палов тайёрланади. Паловнинг рекордини қайд этиш учун Guinness World Records вакиллари таклиф этилган.

Тайёр палов “Мурувват”, “Саховат”, қариялар ва ногиронлар уйларига, шунингдек, фестиваль меҳмонларига тадбир ҳудудидаги 14 та жойда тарқатилади.

Палов тайёрланадиган ҳудуд санитария-гигиена талабларига риоя этиш мақсадида тўсиб қўйилади. Жараён эса фестиваль ўтказиладиган ҳудудга ўрнатилган 17 та экранларда намойиш этиб борилади. “Ош дамлаш” жараёни, шунингдек, Milliy телеканали, унинг мобиль иловаси ҳамда Guinness World Records’нинг Facebook’даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Ош тарқатиш учун ўрнатиладиган қозонлар ва трансляция учун ўрнатиладиган мониторлар жойи рўйхати:

1. Халқаро керамика боғи (мўлжал: Марказий банк)
2. “Пойтахт” савдо маркази атрофи
3. “Алоқабанк” ёнида (мўлжал: Амир Темур хиёбони)
4. “Болажон” истироҳат боғи (мўлжал: Халқ банки биносининг орқа томони)
5. “Ўзбекистон” Форумлар саройи олдидаги майдон
6. “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидаги майдон
7. Темурийлар тарихи давлат музейи олд томонидаги майдон
8. Темурийлар тарихи давлат музейи орқа томонидаги майдон
9. City Palace меҳмонхонасининг орқа томони
10. Haytt Regency Tashkent меҳмонхонаси ёнидаги автотураргоҳ
11. Симпозиумлар саройининг орқа томони
12. А.Навоий номидаги Миллий кутубхона олдидаги майдон
13. Ёшлар ижод саройи олдидаги майдон
14. Сайлгоҳ ва Амир Темур кўчалари кесишмаси

Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV
Фото: Milliy TV