Тошкентда 2017 йилнинг 16 сентябрь куни ўзбек-қозоқ бизнес-форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бизнес-форумни ўтказишдан мақсад – иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ўзбек ва қозоқ компаниялари ўртасида кооперацион алоқаларни ўрнатиш ҳамда мустаҳкамлаш, шунингдек, икки давлат ҳудудида қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масаласини кўриб чиқишдир.

Тадбир Ўзбекистон ва Қозоғистон томонининг тақдимоти ҳамда ўзбек-қозоқ компанияларининг икки томонлама шахсий музокаралари шаклида бўлиб ўтади.