Тез кунда Тошкентдаги Stroy Center савдо мажмуасининг 5-қаватида машҳур Power Fitness тармоғидаги фитнес-клуб ўз фаолиятини бошлайди. Залнинг умумий майдони 2000 квадрат метрни ташкил этиб, Юнусободдаги энг йирик фитнес-клуб бўлиши кутилмоқда.

Фитнес-клуб барча зарур талабларга тўла жавоб беради: hi-tech услубида безатилган кенг машғулот хонаси, шаҳар манзараси кўриниб турадиган махсус кардио тренажёрлари, алоҳида аёллар ҳудуди, зал бўйлаб замонавий ускуналар жиҳозланган, аёллар ва эркаклар учун алоҳида ювиниш хоналари ҳам фойдаланувчилар хизматида.

Залда жамоавий ва алоҳида машқлар учун кроссфит, рақс ва йога, бундан ташқари бокс, кикбоксинг, дзюдо каби яккакураш машғулотлари учун юмшоқ қопламали “татами” ва ҳақиқий ринг ҳам мавжуд.

Машғулотлардан кейин сиз турк ҳаммомига ташриф буюришингиз ва SPA, массажлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Фото: Power Fitness

Зал ичида фойдали хусусиятларга бой ичимликлардан иборат фито-бар ишлаб турибди. Шу қаватда диет-кафе ҳам мавжуд бўлиб, меҳмонлар машғулотлардан кейин у ерда мазали таомлардан энергия олишлари мумкин. Фарзандлари билан келган қатнашчилар учун болалар майдончаси хизмати мунтазир, машғулот пайтида фарзандларингиз ишончли қўлларда бўлади

Энг муҳими эса, яқин кунлардаги очилиш сабаб фитнес-клуб 60 фоизлик чегирмаларни таклиф қилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. 1 ой учун абонемент олсангиз, 60 фоиз чегирмага, 3 ойлик абонемент олсангиз, қўшимча яна 10 фоиз чегирмага, 6 ойлик тўловни амалга оширсангиз эса қўшимча 15 фоиз, йиллик аъзомиз бўлсангиз, 20 фоиз қўшимча чегирма оласиз! Шундай қилиб 80 фоизгача чегирмаларни қўлга киритишга шошилинг.

Фото: Power Fitness

Узоқ муддатли абонементларимизни харид қилсангиз, кела олмайдиган кунларингизни музлатиб қўйиш имконига эга бўласиз. У кунлар абонементингизнинг умумий муддатига қўшиб берилади.

Эслатиб ўтишимиз лозимки, ҳар 10 кунда чегирмаларимиз 10 фоизга қисқариб боради. Шу боис, бундай ажойиб имкониятни қўлдан бой берманг.

Фото: Power Fitness
Фото: Power Fitness


Батафсил маълумот учун: +998(99) 868-90-09

  • Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур ва Янгишаҳар кўчалари кесишмаси 10-уй;
  • Мўлжал: «МегаПланет» СКМ 500 метр масофада;
  • Иш вақти: Якшанбадан ташқари ҳар кун, соат 7:00 дан 23:00 гача.

Реклама ҳуқуқи асосида