АҚШ Давлат департаменти Баҳрайнга F-16 қирувчиси, шунингдек, бошқа қурол-яроғларни тахминан 4 млрд долларга сотиш бўйича ташаббусни маъқуллади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлик бўйича агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Давлат департаменти Баҳрайн ҳукуматига F-16 қирувчисининг эҳтимолий сотилишини маъқуллади. Тахминий қиймат - 2,785 млрд доллар», - дейилади хабарда.

Шунингдек, Баҳрайнга TOW танкларга қарши ракета мажмуалари ва патруль катерлари ҳам сотилиши мумкин.

Аввалроқ Трамп Жанубий Кореяга «кўп миллиардлик» қурол аслаҳалар етказиб беришни маъқуллаганди.