Американинг Алабама штати губернатори Кэй Айви «Ирма» тўфони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилди. Бу ҳақда унинг расмий сайтида хабар қилинмоқда. 

«Алабама тўфоннинг бизга етиб келиши эҳтимолига тайёр бўлиши керак. Биз, шунингдек, бошқа штатларга ёрдам беришга шай туришимиз керак. Мен бир гуруҳ қутқарувчилар билан доимий алоқада бўлиб турибман. Шу муносабат билан ФҲ тартибини эълон қиламан», — деган ҳоким.