Германия канцлери Ангела Меркель футбол трансфер бозорида рўй бераётган ҳолат ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Мен футболдаги молиявий ривожланишни танқидий нуқтаи назардан кузатиб бормоқдаман. Жамоалар трансферларга сарфлаётган пуллар оддий инсон учун етишиб бўлмасдир. ФИФА ва УЕФА трансфер суммалари борган сари катталашиб кетаётганини кузатиб туриши эмас, балки клублар ўртасида мувозанатни ушлаб туриш учун қоидаларни тўғирлаши керак», - дея Меркелнинг сўзларини келтиради Mittelbayerische Zeitung.

Аввалроқ Англияда трансфер бозорини тубдан ўзгартирадиган қарор қабул қилингани хабар берилганди.