Япония Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея республика ташкил этилганининг 69 йиллиги муносабати билан янги баллистик ракета учириши мумкинлигини истисно этмаяпти. Бу ҳақда мудофаа маҳкамаси раҳбари Ицунори Онодэра маълум қилди.

«Шимолий Кореянинг баёнотлари ва ҳаракатларидан келиб чиқадиган бўлсак, буни истисно этиб бўлмайди. Албатта, огоҳликни оддий кунларда ҳам сақлаб туриш муҳим, бироқ ўтган йили Пхеньян 9 сентябрь куни бешинчи ядро синовини ўтказганди», - дея Мудофаа вазирлиги раҳбари сўзларини келтиради ТАСС.

Аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ жаҳон ҳамжамиятини КХДРга максимал тарзда босим ўтказишга чақирганди.