Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида республикада биринчи маротаба Ўзбекистон Пенчак-силат федерацияси ва ҳоимий ташкилотлар ҳомийлигида микст-силат бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. бўлиб ўтади. Жанглар томошасида Ўзбекистоннинг 8 нафар энг кучли яккакурашчилари Ватан шарафини ҳимоя қилишади. Рингга 57 кгдан +115 кггача бўлган курашчилар чиқишида. 

Кечки соат 18:00да бошланадиган шоуда қуйидаги жуфтликлар рингга кўтарилишади:

57 кг: Исроил Расулов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Ҳаири (Сингапур)

66 кг: Аюбхон Камолов (Ўзбекистон) – Викаш Даҳия (Ҳиндистон)

70 кг: Муҳаммадали Тоштурғунов (Ўзбекистон) – Бектур Мангиев (Қирғизистон)

77 кг: Улуғбек Умаров (Ўзбекистон) – Абдул Сами Файзий (Афғонистон)

86 кг: Маҳмуд Мурадов (Ўзбекистон) – Зия Мирзаев (Озарбайжон)

91 кг: Ҳасанхон Баратов (Ўзбекистон) – Михаил Холдоркин (Россия)

+115 кг: Жасур Мирзамуҳаммедов (Ўзбекистон) – Вартан Апариан (Кипр)

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақанинг фахрий меҳмони сифатида Ҳолливуд юлдузи – актёр, кинопродюсер, сценарийнавис, режиссёр, айкидо бўйича 7-дан қорабелбоғ соҳиби америкалик Стивен Сигал ташриф буюрди.