Зангиота туманида жорий йилнинг 18 август куни соат 10.00 дан 11.00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, киссавурлик йўли билан, «Бек барака» савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган ош маркази ошхонасида мижозларга хизмат кўрсатаётган вақтида Самарқанд вилоятида яшовчи, 1975 йилда туғилган Д.Т.га тегишли нархи тахминан 1.500.000 сўм бўлган «САМСУНГ ГЕЛЭКСИ А-7» русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Н.З. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон  Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.