Reddit портали дунё мамлакатларидаги энг оммабоп ва машҳур спорт турини аниқлади. Унга кўра, бекорга футбол миллионлар ўйини дея бекорга аталмаслигини исботлади. У аксарият мамлакатларда машҳурлиги бўйича биринчи ўринда туради. У билан Кореядан тортиб Бразилиягача шуғулланишади, томоша қилишади. 

Канада ва Финляндия аҳолиси хоккейни маъқул кўрса, АҚШда американча футбол, Ҳиндистонда крикет, Янги Зеландияда эса регби оммабоп эканини портал келтирган харитада кўриш мумкин.

Ундн кўриш мумкинки, Ўзбекистон ва унинг ён қўшниларида ҳам футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. 

Фото: Reddit