АҚШнинг Флорида штати ҳукумати «Ирма» довули туфайли штатда истиқомат қилувчи 5,6 млн кишини эвакуация қилишга чақирди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Аввалроқ Американинг Алабама штати губернатори Кэй Айви «Ирма» тўфони туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилишга қарор қилганди.

Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп «Ирма» «Ҳарви»дан ҳам хавфлироқ эканини маълум қилди.

Аниқлик киритилишича, шамол тезлиги соатига 257 километрга етган.

Фото:  Reuters
Фото:  Reuters
Фото:  Reuters